(998)79-223-00-04 ujkx@nv.uz, safarov.m@umail.uz Diqqat!!! Sayt test rejimida ishlamoqda.

Коммунал тўловлар учун янги нарҳлар жорий этилди.

Коммунал тўловлар учун янги нарҳлар жорий этилди.
Навоий вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонаси, Навоий вилоят Молия бош бошқармасининг 2020 йил 3 августдаги №ТМ-08-82-сонли декларация хужжатларига асосан 2020 йил 20 августдан бошлаб истеъмолчиларга етказиб бериладиган иссиқ сув, ичимлик сув таъминоти, оқова (канализация) хизмати, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, оқава сувни биёкимёвий тозалаш хизмати, техник ва ирригация сувларини қувур орқали етказиб бериш хизматлари бўйича нархлари ўзгарганлигини маълум қилади.

Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли ва
2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва оқова (канализация) тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғига ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2019 йил 11 апрелдаги Қ-69-сонли қарорига асосан 2020 йил 20 августдан бошлаб вилоятда ичимлик сув таъминоти хизматлари учун махсус устама ҳақи миқдори 50 сўм/м3 ва оқова сув (канализация) хизматлари учун махсус устама ҳақи миқдори 50 сўм/м3 қилиб белгиланган.

Маълумот учун, ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолатларда совуқ сув ва иссиқ сув хизматлари бўйича тўловлар белгиланган таърифларга ошиб борувчи 1,5 коэффициентни тадбиқ этиш билан амалга оширилади.