(998)79-223-00-04 ujkx@nv.uz, safarov.m@umail.uz Diqqat!!! Sayt test rejimida ishlamoqda.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Навоий вилоятида бўлди.


Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Навоий вилоятида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 октябрдаги “Навоий вилояти иқтисодиёт тармоқлари ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали турар жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлиб, вилоятда коммунал соҳада олиб борилаётган ишлар, вилоят иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп картирали уй-жой фондини 2020/2021 куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар, Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда соҳа корхона ва ташкилотларнинг иш фаолияти билан танишди.

Вазир М. Салиевнинг вилоятдаги иш кунини вилоят ҳокимлигида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. Раматов раислигида, вилоят фаоллари ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари билан ўтказган йиғилишида иштирок этиш билан бошлади.

Шундан сўнг, М.Салиев вилоятимизнинг Кармана туманида жойлашган, “Иссиқлик манбаи” Давлат унитар корхонасига қарашли бўлган “Янги реагент хўжалиги” ҳамда “Ил сақланиш майдони” иш фаолити, шунингдек мазкур корхоналарда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳаларнинг тақдимотлари билан танишиб, лойиҳаларнинг камчиликлари, киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар бўйича ўз кўрсатма ва топшириқларини билдириб ўтди.

Топшириқ ва белгилаб берилган тизим асосида вилоятда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Хусусан, вилоятда 11 км иссиқлик тармоқлари ва 10,1 км ичимлик сув тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари, шунигдек, 26 дона қозонлар,

127 дона иссиқлик насос ускуналари, 402.6 км иссиқлик тармоқлари, 646.9 км ичимлик сув тармоқлари, 192 дона ичимлик сув насослари жорий таъмирлаш ишлари 90-95 фоизга бажарилган бўлиб, ишлар якунига етказилмоқда.

Эксплуатация жараёнини тизимли ва тўғри ташкил этилиши ва корхоналарга кўрсатилаётган амалий ёрдам натижасида, жорий йилда биринчи марта мазкур йўналишга худудий иссиқлик корхоналарининг 10 458 млн.сўм маблағларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ташкил этишга йўналтириш имконияти вужудга келди.

Куз-қиш мавсумида иссиқлик таъминоти тармоқларида юзага келадиган авария ҳолатларини ўз муддатларида сифатли бартараф этиш мақсадида, иссиқлик таъминоти корхоналарида 4 та авария-диспечерлик хизматлари ташкил этилиб, хар бир диспечерлик хизматлари таркибида 2 тадан бригада ҳамда жами 10 дан зиёд махсус-техникалар мавсумга шай қилиб қўйилди.

Шунингдек, корхоналарда 2,0 км дан зиёд турли диаметрдаги қувурлар,

60 дона зулфинлар (задвижка), 2500 тонна техник туз ҳамда бошқа эҳтиёт қисмлари заҳираси яратилди.

Об-ҳавони совиб кетишини инобатга олиб ҳамда коронавирус пандемиясига қарши кураш Республика комиссиясининг топшириғига асосан, жорий йилнинг

15 октябридан вилоятнинг барча худудларидаги ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергиясини етказиш йўлга қўйилди.

Жумладан, иссиқлик таъминоти ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 95 та ижтимоий соҳа объектларга, шундан 26 та соғлиқни сақлаш муассасаларига ҳамда 1 381 та кўп квартирали уйларга иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида, вазир М.Салиев Навоий шаҳридаги мавжуд 667 та кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиб келаётган “Хумо Зилола”, “Коммунал 2020”, “Мустанг оқ тулпор” ҳамда “Навоий коммунал 2020” Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолияти ва ушбу УЖМШлар бошқарувида бўлган кўп квартирали уй-жой фондини 2020/2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Ҳозирги кунда вилоятда 64 та ширкат ва 4 та бошқарув сервис компанияси мавжуд бўлиб, кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Навоий вилоятидаги 64 та ширкатлар фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича 5 та Ширкат хизмат хоналари мавжуд эмаслиги, 11 та Ширкатда моддий техника базасига, махсус мутахассисликка эга бўлган ходимларига эга эмаслиги анинқлаган.

“Оғир” аҳволдаги уй-жой мулкдорлари ширкатларини тугатиш бўйича йиғилишлар ўтказиб, уларга бириктирилган уйларни мулкдорларнинг розилиги билан белгиланган тартибда янги бошқарув сервис компанияларига бошқарувга бериш чоралари кўрилмоқда.

Навоий вилоятида мавжуд 1 минг 727 та уйдан, ўтган уч йил давомида 1 минг 159 таси таъмирланган.

Жорий йилда кўп квартирали уй-жойларни таъмирлашда, асосий эътиборни уйларнинг том қисмлари, темир эшик, фрамуга ойналарини ўрнатиш, лифтлар, иссиқлик қувурлари ҳамда ертўла қисмларини таъмирлашга қаратилди.

Хусусан, дастур доирасида жорий йилнинг 1 ноябр холатига 126,9 минг. м2 том қисми капитал ва жорий, 253 та уйларнинг ертўласи ва 412 та кириш йўлаклари, 133 та кўп квартирали уйлар фасад қисмини таъмирланди, 328 та подъездларга темир эшиклар ва уларга кодли қулфлар ўрнатилди ҳамда 8,1 минг. м2  уй олди йўлакларини (тротуар) бетон қоришмаси билан қоплаш ишлари амалга оширилди. Бунинг учун, жами 49,078 млрд.сўм маҳаллий бюджет, ширкатлар ва хомийлик маблағлари жалб қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонасининг соҳага оид бўлмаган, ишлаб чиқариш жараёнларига жалб этилмаган активларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 23-сон қарорининг 7-банд ижросини таъминлаш мақсадида “Кўп квартирали уй-жой фондини капитал таъмирлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби низоми”ни тасдиқлаш тўғрисидаги қўшма қарори қабул қилинди.

Бунда, “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси томонидан

100 та кўп квартирали уйларни мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета хужжатларига асосан (Экспертиза хулосаси олинган) 35,2 млрд. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган (режага нисбатан 10,5 млрд.сўм 30%га молиялаштирилган).

Бугунги кунда 91 та кўп квартирали уйнинг 131,3 минг кв.м том қисмида мукаммал (90 фоиз), 40 та кўп квартирали уйнинг 8,0 минг кв.м (101,5%) жорий ва 63 та уйнинг 82.2 минг кв.м (97%) фасад қисмида таъмирлаш, 405 та (99%) кириш йўлакларини, 714 та (80%) козырёкларни, 680 дона (75,6%) электр тақсимловчи шитларни ва 64,7 минг п/м (97%) иссиқлик тик қувурларини таъмирлаш, 163 дона (100%) темир эшиклар, 806 та (90%) кодли қулфлар, 817 дона (92%) замонавий уй рақамлари ҳамда 5 031 кв.м (102%) фрамугаларга ойна ва ромлар ўрнатилди, 556 та (86%) ертўла ва ундаги яроқсиз муҳандислик қувурларини таъмирлаш ва алмаштириш, 6,7 минг п/м (83%) оқова сув қувурларини, 7,6 минг п/м (80%) ички канализация тизимларини таъмирлаш, 20,1 минг п/м(88%) ётиқ совуқ сув, 13,7минг п/м (83%) ётиқ иссиқ сув, 10,2 минг п/м(82%) ётиқ иситиш тизими қувурларини пластик қувурларга алмаштириш ишлари амалга оширилди.

Шунигдек, болаларни мазмунли дам олишини таъминлаш мақсадида

41 дона (85.4 %) замонавий талаблар асосида болалар майдончалари қурилди,

55 дона (100 %) мавжуд майдончалар таъмирланди, 547 дона (83 %) ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлса, 115 та уйнинг 7,5 минг кв.м (94 %) уй олди йўлаклар таъмирланди.

Бундан ташқари вазир М.Салиев вилоятдаги кўп қаватли уй-жойларда жойлашган лифт қурилмаларига хизмат кўрсатувчи “Кўп қаватли уйлардаги лифтларга хизмат кўрсатиш” МЧЖ, “Ягона ҳисоб маркази” Давлат унитар корхонаси ҳамда аҳолига замонавий ва сифатли коммунал хизмат кўрсатиш мақсадида 1184 қисқа рақами орқали йўлга қўйилган “Тез коммунал хизмат” сервис хизмати фаолияти билан танишди.

Бугунги кунда аҳолига барча қулай шароитларни яратиш ҳамда коммунал сервис соҳасини янада ривожлантириш мақсадида худудий “Таъмирлаш-тиклаш хизмати” ДУКлар негизида “Тез коммунал хизмат” сервиси (қисқа 1184 рақами) йўлга қўйилди.

Ҳозирги кунда “Тез коммунал хизмат” сервислари томонидан кўп квартирали уйлар учун 40 дан ортиқ хизмат турлари ташкил этилган.

Шу билан бирга ҳозирги кунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан “1184” мобил иловаси ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилмоқда.

“Тез коммунал хизмат” сервислари томонидан алохида уйлар (хонадонлар)да сервис хизматларини ташкил этиш йўлга қўйилмоқда. Жумладан, Навоий вилоятида уйларни ички пардозлаш ишлари, дарвоза тайёрлаш ва ўрнатиш, эшик ва ромларни тайёрлаш, ташкилот бинолари олд қисмига ланшафт-дизайн тайёрлаш, янги хонадонларни кўчиш вақтида юкларни ташиш хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатилмоқда.